Ўзбекистонлик спортчи ўқ отиш бўйича Токио -2020 Олимпиадасида муносиб дебют қилди

01.08.2021 21:11

Мухтасар Тоҳирова Токиодаги Олимпиада ўйинларида қатнашиш учун иккита лицензияни қўлга киритган эди.

Март ойида 21 ёшга тўлган Мухтасар Тоҳирова учун бу биринчи Олимпия ўйинларидир. Ёш спортчи қизимиз 10 метрли пневматик милтиқдан ўқ отиш ва 50 метрдан 3 йўналишда ўқ отиш беллашувларида қатнашди.

У муносиб қатнашиб, Жанубий Корея, Франция, Индонезия, Япония, Чехия ва Ҳиндистон каби Осиё ва жаҳон чемпионатларининг етакчи спорт усталари, чемпионлари ва совриндорларини мағлуб этди.

Спортчимиз Олимпиада ўйинларида 100 та давлат вакиллари орасида 1155 очко тўплаб 30-ўринни эгаллади. Олимпиада ўйинларида бу фахрланса арзийдиган натижа ҳисобланади.

Афсуски, бу сафар медалларни қўлга киритишнинг иложи бўлмади, лекин бундай яхши натижалар келгусида Ўзбекистон медалларини кафолатлайди.

Ваҳоланки, ҳали ёш спортчимиз жаҳоннинг энг нуфузли мусобақасида тажриба орттириш имкониятига эга бўлди.


 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
06.08.2021 12:17
"Sherlok Holms haqida hikoyalar"larning dastlabki tarjimalarida "pnevmatik miltiq" "yelmiltiq" deb atalgan. Iltimos, o'zbek tilini ozroqqina o'rganib olingsizlar, "zaochno" bo'lsa ham.
06.08.2021 12:01
Miltiq ko'tarishga meni olishsin, bir o'zim ko'taraman, 10 metrli bo'lsa ham, xotinimning "ishlamaysan" degan gapidan yengil bo'lsa kerak. 5000000 so'mga roziman.
06.08.2021 11:51
Шу гап "рост"ми?
06.08.2021 11:45
Nahotki! Miltiq 10 metrli edimi? Shunday bo'lsa, necha kishi ko'tarib yuradi, ular ham Olimpiadachi hisoblanib, 100000000 so'mdan olishanmi?
02.08.2021 23:37
10 метрлик пневматик милтиқ хам борми, тавба... Қандай кўтарар экан уни бу қизалоқ?