Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида 1999 йил "16 феврал воқеалари"га сабаб судланган 5 нафар шахсга оқлов ҳукми эълон қилинди.
Оқланган 5 нафар шахс 1999 йил 16 феврал воқеалари рўй берган вақтда “Ғишткўприк” чегара пунктида нозир сифатида ишлаб келган. Уларни террорчиларни чегарадан ўтказиб юборган шахлар сифатида айблаб, озодликдан маҳрум қилишган эди. Бу шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.1999 йилдаги “9-Майни Хотира ва қадрлаш куни” деб эълон қилиниши муносабати билан амнистия фармонини 2-моддаси татбиқ этилиб, тайинланган жазони ўташдан озод қилишган. Ўша йилдан то ҳозиргача бу шахслар қамоқда жазо муддати ўташмаган бўлса ҳам, лекин қонун бўйича оқланишмаган эди.
Rost24.uz жамоаси Тошкент вилояти судида 5 нафар шахснинг 22 йилдан кейинги оқлови ва хурсандчилигига шерик бўлди.
"Ғишт кўприк" божхона маскани собиқ нозири Иброҳим Юнусов бу кунги таассуротлари ва фикрларини биз билан бўлишди.
Уларнинг таъкидлашича, улар 22 йил давомида жуда кўп уринишган, сайёр судларга ҳам ариза ташлашган, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаган. Сўнгги йилларга келиб эса оммавий ахборот воситаларида бир қанча чиқишлар қилгандан кейингина, ишларига жиддийлик билан қарашибди. Оқланган 5 нафар шахс ҳам оммавий ахборот воситалари ва журналистлар ишларидан миннатдорликларини бот-бот қайтаришди.