Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолиятида 1 йил ичида 111 та коррупцион хатарлар аниқланган.
Мазкур маълумот Коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳисоботида келтирилмоқда.
Аниқланган 111 та коррупцион хатарнинг 96 таси (86 фоиз) юқори, 14 таси (13 фоиз) ўрта ва 1 таси паст даражадаги коррупцион хатарлардир.
Тошкент вилоятидаги коррупцион хатарлар қуйида кўрсатилган тизимларда қайд этилган:
- қурилиш соҳасида давлат буюртмасини танлов асосида жойлаштириш ва унинг бажарилишини назорат қилиш функцияси;
- ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- ерларни танлаш, ажратиш ва хусусийлаштириш;
- инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш;
- давлат мулкини хусусийлаштириш, экспорт дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- кадрлар захирасини шакллантириш, кадрларни танлаш ва ишга жойлаштириш;
Эслатиб ўтамиз: Тошкент вилояти ҳокимлигида коррупцион хатарлар аниқланган вақт Даврон Хидоятов ҳамда Рустам Холматовлар ҳокимлик қилган даврларга тўғри келади.