Аҳолини эмлаш учун 3 триллион сўм, Санитария-эпидемиология хизматига 200 миллион доллар ажратилган

22.07.2021 22:47

2021 йил давлат бюджетидан 3 триллион сўм ажратилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳоли коронавирусга қарши эмланмоқда.

Шунингдек, 2021 йил вирусга қарши курашда муҳим аҳамият касб этган тармоқ Санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш, моддий-техник базасини яхшилашга 200 миллион доллар ажратилган.

Шу кунларда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун жами 82 та махсус шифохона фаолият юритмоқда.

Шу кунгача юртимизга жами 9 миллион 580 минг доза вакцина олиб келинди. 21 июлгача жами 5 868 010 доза вакцинадан фойдаланилиб, 1 027 927 нафар фуқаро тўлиқ босқичларда эмланди.

Ушбу рақамлар ЎзЭОАВМА ташаббуси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт” мавзусидаги Очиқ мулоқотда айтилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар