Хушнудбек Худойбердиев: Катта қўмита кичик муаммолар билан ўралашиб юриши керак эмас

11.07.2021 12:38

Ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худойбердиев Сенатнинг Aхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг илк йиғилишида экспертлар гуруҳи аъзоси сифатида ўз фикрини билдирди.

"Бугун ўзи том маънода очиқлик куни экан, айни вақтда молия вазирлигида ҳам очиқ бюджет бўйича тадбир бўляпти. Бундан албатта хурсандмиз. Қисқагина айтадиган бўлсам 2 та таклифим бор.

Биринчиси, жамоатчилик кенгашларида, экспертлар гуруҳларида аъзоман. Уларни ҳаммаси ҳам ишлайди деб айтолмайман. Яъни жуда кўпчилиги модага кириб қолди. Яъни ҳукумат қарорига асосан жамоатчилик кенгашини тузган. Мени ўзимни 20 тасига қўшиб қўйишган. Ҳар сафар айтадиган истагим шуки, бу янги тузилган қўмитанинг экспертлар кенгаши ҳам номига, қайсидир ҳисоботга қўшиб қўядиган бўлмаса, бўлгани.

Иккинчиси, яна фаолиятимиз билан бевосита боғлиқ жараён, мен хоҳлардимки бу қўмита ҳам, жамоатчилик кенгаши ҳам, русча айтганда "тикучка" бўладику, яъни қайсидир дуч келган кичик-кичик муаммоларни ечишга қаратилган қўмита бўлиб қолмаслиги керак. Яъни фалончи уёққа кира олмапти, фистончида бунақа муаммо, майда нарсалар билан аралашиб юрадиган қўмита бўлиб қолмаслиги керак. Бу қўмита тизимли янгиликлар қила оладиган қўмита бўлиши керак. Чунки бошқа қўмиталар ҳам жамоатчилик ташкилотлари ҳам майда, қайсидир Ўзбекистонни бир чеккасида бўлаётган муаммолар билан ўралашиб юрадида, умумий ҳолат, тизим қолиб кетяпти. 

Мен хоҳлардимки, асосий битта қарор қабул қилиш керак ва бу ҳаммага бўлиш керак. Aлига, Валига, унга, бунгамас. Шунда тўғри бўлади.  Aсосий урғуни тизимли муаммоларни ечишга қаратганимиз маъқул." 

Ирода Фарҳодова

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар