Мактабларда, дарсликларда ҳамон "Одам маймундан яралган", деган таълимот ўргатилмоқда

04.07.2021 20:25

Қачонгача фарзандларимизга биз маймундан тарқалганмиз, деб исботлаб келамиз. Ўзимиз ишонмаган назарияни нега фазандларимизга сингдиришга уринамиз?

“6-синф тарих дарслигидаги “Одам эволюцияси” билан 8-синфда берилган “Одам эволюцияси” мавзусидаги маълумотлар бир-бирига боғланмаган.”
***
“Бугунги дарсликларни мактабга бориб дарс бериб кўрмаган олимлар ёзган.”
***
“2017 йил жуда қисқа фурсатда дарсликларга қатор ўзгартиришлар киритилиб, мактабларда 10-11-синф тизими қайта жорий этилди. 2-3 ой муддатда дарсликларни тузиш топшириғи қўйилди. Натижада эса…”
***
“Янги дарсликлар 2025 йилгача ишлаб чиқилиши, ундан кейин ҳам қатор муҳокамалар чиғириғидан ўтгач, чоп этилиши мумкин.”

***

Умумтаълим мактабларининг 6-8-10-11-синф дарсликларида одам эволюцияси, хусусан, инсоннинг маймундан келиб чиққанини уқтирувчи бир қатор мавзулар ҳамон ўргатилмоқда. 

"Одам ва унинг саломатлиги"  8-синф дарслиги, 182- бетида “Солиштирма анатомия эмбриология, физология, генетика, молекулар биология, одамни горилла, айниқса, шимпанзега кўпроқ ўхашашлигини кўрсатди”, дейилади.  

10-синф Биология дарслигининг 231-бетида эса "Бундан тахминан 25 млн. йил муқаддам дриопитеклар яшаш учун кураш, табиий танланиш, ирсий ўзгарувчанлик туфайли икки тармоққа – ҳозирги одамсимон маймунлар, маймунлар ва одамларнинг дастлабки аждодларига ажралганлар. Биринчи тармоқ вакилларининг келгуси ривожланишидан горилла ва шимпаззе чиққан".  

Одамнинг пайдо бўлиши ва яралиши ҳақидаги парадокс ўқувчи онгида турли зиддиятларни пайдо қилиши табиий.

Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ниғматилла Рустамов: “Дарвиннинг исботланмаган назарияси фан доирасида  сингдирилётганига  қаршиман. Бизга далилсиз, ишончсиз маълумотни тадбиқ этилиши асоссиз” дейди. Унинг синфдошлари ҳам бу фикрга қўшилади.

Айрим давлатларда ушбу мавзулар ўқувчига мураккаблик қилади, деб топилган  ва мактаб дарсликлардан чиқарилиб, олий таълим босқичига ўтказилганини кузатиш мумкин. Чиндан, 12-15 ёшли ўспирин онги эволуцсияни қанчалик қабул қила олади? Ўқувчининг келажакдаги фаолиятида унинг нечоғлик аҳамияти бор?  

Севара Ҳасанова, Республика таълим маркази кимё ва биология услубчиси: 

— Тўғри, эволюция мавзуси ўқувчиларда ҳар-хил саволлар пайдо қилади. Ҳозирда дунё ҳамжамияти Дарвин назариясидан воз кечганидан хабарингиз бор. Аммо фан нуқтаи назаридан қараганда, ер юзидаги ҳар бир тирик организм биологик мавжудот ҳисобланади. Ўқувчи ўзининг биологик моҳиятини англаши учун бу мавзулар дарсликка киритилган. 
Ўқувчида савол туғилаётганининг сабаби, бугунги дарсликлар ўртасида узвий боғлиқлик йўқ. Масалан, 6-синф тарих дарслигидаги “Одам эволюцияси” билан 8-синфда берилган “Одам эволюцияси” мавзусидаги маълумотлар бир-бирига боғланмаган. 
Яна бир муҳим жиҳат – бугунги дарсликларни мактабга бориб дарс бериб кўрмаган олимлар ёзган. Яъни дарсликлар ўқувчи учун эмас, олий ўқув юрти аспиранти ёки магистрига мослаб мураккаб тузилган. Чунки 2017 йил жуда қисқа фурсатда дарсликларга қатор ўзгартиришлар киритилиб, мактабларда 10-11-синф тизими қайта жорий этилди. 2-3 ой муддатда дарсликларни тузиш топшириғи қўйилди. Дарсликлар тузилаётганда муайян стандартларга таянилади. Ўшанда эски дастурга таяниб дарслик тузишга тўғри келган. Энди шу каби камчиликларни тузатиш учун миллий ўқув дастурини яратиш бўйича лойиҳа тайёрланмоқда. 
Лойиҳада дарсликлардаги олимлар нуқтаи назари билан ёндашилган, мураккаб тузилган мавзуларни ўқувчига мослаштириш кўзда тутиляпти. 
Унда дунёвий билимлар қаторида диний қарашларни ҳам сингдириб бориш, мураккабликларни соддалаштириш ҳам режа қилинган. Мазкур дастурда одам эволюцияси ҳақидаги маълумотлар чиқариб ташланиши ёки олий таълимга ўтказилиши мумкин. 

Севара Ҳасанованинг қўшимча қилишича, лойиҳа 2025 йилгача ишлаб чиқилиши, ундан кейин ҳам қатор муҳокамалар чиғириғидан ўтгач, чоп этилиши мумкин.

Лекин 2025 йилгача бўлган миллонлаб ёшлар-чи? Улар ушбу ёндашув билан таълимни давом эттиришлари қанчалик ўринли?

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, дунёда аллақачон Дарвин назарияси асоссиз эканлиги расман исботини топган. Масалан, “New week” журналининг 1988-йилги сонларининг бирида, “Молекулар биология” соҳасида ўтказилган тадқиқот ҳақида сўз боради.

Унда олимлар инсон ДНКсининг халқаро генетикасини турлайдилар ҳамда ҳудудий ва ирқий хусусиятларга эга бўлган аёллар генетикасини ўрганганларида уларнинг ота-онасидан ўтган ирсий маълумотлардан ташқари, уларнинг барчаси учун умумий хусусиятга эга бўлган ДНК ҳудудлари борлиги маълум бўлди. Яъни, бу ДНК ҳудудлари бутун инсоният учун умумий бир ҳил хусусиятга эга.

Тадқиқот хулосасига кўра, инсоният бир онадан тарқалгани исботланди.

“Times” журналининг 1995-йилги сонларининг бирида эса қуйидагича тадқиқот ҳақида сўз юритилади: “Аризона” унверситетининг генетик олими Мишел Хаммер ҳудудий ва ирқий ҳилма-хил бўлган инсонларнинг ирсий хиромасомлари гуруҳини ўрганади. Натижада у ҳам бутун инсониятнинг аждоди бир экан, деган хулосага келади.

Италия таълим вазири Дарвин назариясини танқид қилган. Америкада ҳар 6 кишидан 5 таси уни фанга киритилишга қатъий қарши. Аргентина эса алллақчон ушбу назарияни таъқиқлаб қўйган.

Чунки Дарвин ўз назариясини охиригача исботламаган.

Ишончсиз, далилсиз маълумотни фан доирасида сингдириш эса қатор давлатларда асоссиз деб баҳоланмоқда.

Мафтуна КАРИМОВА

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
38
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.08.2022 04:04
agar siz biologiyani uqimasdan turib yoki biologik termenlarni tushunmasdan ilm fan adashdi deyishiz bu sizni ongsiz va manqurtligizni anglatadi. evolutsiya haqiqat ekanligiga faktlar kop va yana nega kop davlatlar evolutsiyadan voz kechyapti deyapsiz hamma rivojlangan mamlakatlar buni tan olgan hatto islomiy davlatlar ham tan olmay iloji qolmayapti. baribir bu maqolani dindor inson yozganligi bilindi chunki fikrlash sayoz
31.01.2022 13:38
Nodonlarcha yozilgan maqola. Nima biz mutassib johillar yetishtirmoqchimizmi ??
04.10.2021 04:42
Илмсиз манқурдларча фикрлаш бу. Қайси чаласавод ёзди бу мақолани. Биз дунёвий давлатмиз. Хамма нарсани илмий ўргнишимиз ШАРТ, диний томондан эмас. Дин бу эътиқод иши. Муқаддас динимиз ҳам илм олишни тарғиб қилган, мутассибликни эмас
13.07.2021 19:40
Дарвиннинг пуч назариясини зудлик билан фанлардан чиқариб ташлаш керак! Бўлмаса келгуси авлод олдида қаттиқ жавобгар бўлиб қолинади.
05.07.2021 03:28
Zor chiqibdi bunga butun ommani jalb qilishlik zarur