Раҳбарлар иштирокида очиқ мулоқот ва дебатлар ўтказиладиган янги медиа-майдон яратилди

04.07.2021 11:16

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси медиа-холлида “Ўзбекистон мустақиллиги 30 йиллиги – нодавлат электрон медиа нигоҳида” мавзусида конференция ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари - Матбуот котиби Шерзод Асадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси Адхам Шодмонов, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси медиа-майдони – “Медиа-холл НАЭСМИ” ҳам фойдаланишга топширилди. Ушбу медиа-холлда турли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқотлар, ток-шоулар, дебатлар, учрашувлар ўтказилиши, янги-янги лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар