Алишер Саъдуллаев 2017 йилдан буён ҳукумат тепасида. У ҳукумат вакиллари орасида юриб ёлғон гапиришга одатланиб улгурдими?
Rost24.uz сайти янги лойиҳасида ҳукумат вакиллари ва раҳбарлари гапларини рост ва ёлғонлигини текшириб боришни йўлга қўйди.
Бугун, Rost24.uz детектори нишонида Алишер Саъдуллаев.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Ботаника боғида ўтган Ёшлар форуми доирасида журналистларга берган интервьюсида фестивал қатнашчиси бўлган ёшлар коронавирусга қарши эмланганини маълум қилган.
Бироқ, мутахассислар маълумотига кўра фақатгина 18 ёшдан юқори бўлган ёшларнигина коронавирусга қарши эмлаш мумкин. Ёшлар фестивали иштирокчиларининг аксарияти эса мактаб ёшидаги 18 га тўлмаган битирувчиларни ташкил этади. Шу билан бирга коронавирусга қарши эмланган вакцина турига кўра 2-3 доза олинади. Ҳар бир доза ораси 20 кундан иборат бўлиши керак. Коронавирусга қарши тўлиқ эмлангандан сўнг 20 кун ўтиб эмланган кишида тўлиқ иммунитет ҳосил бўлади.
Шундай экан Алишер Саъдуллаевнинг ботаника боғида ўтган ёшлар форумида ёшларнинг эмланганлиги ҳақидаги маълумоти қанчалар рост ва асосли?