Куни кеча президент Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолаган эди. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловдан ушбу университетнинг бошқаларидан фарқли томонлари ҳақида сўрадик:
«Бу университет Олий таълим вазирлигига қарамайди, агентликка қарайди. Бу мутлақо фарқ қилади. Камбриж дастури асосида танлаб олиниши билан фарқ қилади. Ректори Германиядан, ўқитувчиларнинг 50 фоизидан кўпи эса чет элдан. Бунга асосан кимлар ўқийди деган савол бўлади. Асосан, Камбриж университетининг конкурсидан ўтганлар. Менимча, энг кўп конкурсдан ўтадиганлар Президент мактаби битирувчилари бўлади. Улар жуда мукаммал, улар жуда катта натижаларга эришди. Ҳозир уларнинг аксарият қисми хорижий олий таълим муассасасига кириб турибди», – деди А.Тошқулов.