Савдо-саноат палатаси: 4 йиллик мораторий натижасида тадбиркорлар сони 2,1 баробарга ошган

23.06.2021 16:04

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга 400 мингга яқин даъво аризалар киритилди (2013-2016 йилларда бу кўрсаткич атиги 38 мингта бўлган).

Алоҳида қайд этиш лозимки, Палата иштирокида тадбиркорлар ўртасидаги 6 мингта низоли ҳолат ўзаро келишув йўли билан ҳал этилишига эришилди.

Тадбиркорлар иштирокида халқаро даражада юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш учун Палата ҳузурида “Тошкент халқаро арбитраж маркази” ташкил этилган бўлиб, ушбу марказга 50 дан ортиқ етакчи халқаро экспертлардан иборат арбитрлар жалб қилинди. Амалга оширилган ишлар натижасида қиймати 3,8 млн. долларга тенг бўлган 22 та халқаро тижорат низолари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, турли вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган 3,3 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан ваколатли орган сифатида Жамоатчилик экспертизаси ўтказилди.

Ушбу самараларнинг барчаси Президент ташаббуси билан 4 йил аввал эълон қилинган тадбиркорлик субъектларини текширишга оид мораторий натижасида бўлди. Натижада сўнги 4 йил мобайнида 311 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, тадбиркорлар сони 2.1 баробарга ёҳуд 460 мингтага етди.

Ушбу рақамлар бугун Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ўтказган “Замонавий тадбиркор - Янги Ўзбекистоннинг таянчи” мавзусидаги Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан айтилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
23.06.2021 23:01
Умуман сайлов олди тарғиботи учун берилган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот. Бундай маълумотларни сайтингизда бермасангиз яхши бўларди, албатта текшириб кўрмасдан.