Rost24.uz барча нашрларни kun.uz сайтидаги вазият бўйича жим турмасликка чақиради

22.06.2021 15:55

Kun.uz нашри 21 июнь санаси соат 21:00 дан кейин сайтга хабар жойлаштиришни тўхтатган.

Нашрнинг бу зайлда материал жойлаштиришни тўхтатиши турли босимлардан кейинги ўзига хос норозиликнинг бир кўринишидир. kun.uz журналистлари сайтнинг келажак тақдири борасида раҳбарият қандай хулосага келишидан бехабар эканликларини билдиришмоқда. Биргина оммавий ахборот воситасига бўлган босим барча нашрларга бевосита алоқадордир. 

Шу сабабли, Rost24.uz ахборот сайти Ўзбекистон медиа майдонидаги барча оммавий ахборот воситаларини kun.uz нашрининг ҳимоясига нисбатан сукут сақламасликка чақиради.

Kun.uz нашри Ўзбекистондаги етакчи йирик сайтлардан ҳисобланади. Ҳозиргача нашр телеграм тармоғида 1,2 миллион, инстаграмда эса 3,5 миллиондан ортиқ кузатувчиларга эга. Мазкур сайт Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари орасида давлатдан мустақил бўлган ва шу билан бирга энг оммалашган гигант медиа ҳисобланади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
22.06.2021 21:21
Аллақачон бирлашиш керак эди, озгина вақтдан ётқизилди, лекин курашни давом эттириш керак. Кун ўз. дан чиқиб кетган бўлсамда уларга куч қувват тилайман.