Уч йил олдин айтилган Очилбой Раматов ваъдасининг қайси бири бажарилди?
2018 йил бошида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Конференцияда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов ЎФА президенти этиб сайланган ва маъруза қилган эди.
Очилбой Раматов шунингдек, Ўзбекистон олимпия ва миллий терма жамоаси 2020 йилги Олимпия ўйинлари ҳамда 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашиши кераклиги, «бу президент топшириғи», эканини таъкидлаган. Ушбу топшириқларнинг ижроси давлат раҳбари томонидан айнан Очилбой Раматовга юклатилган.
Ўшанда Раматов футболчиларга ҳамма шароит яратилиши, миллий терма жамоа бош мураббийи ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини маълум қилган.
«Федерацияда пул бўлади, бундан ҳавотир олманг. Биз бировнинг қўлига қараб қолганимиз йўқ. Ҳамма натижага эришганларни рағбатлантира оламиз. Мамлакат ичкарисидаям, ташқарисидаям бизга ёрдам беридиганлар бор» – деди О.Раматов.
Кеча Ўзбекистон миллий жамоаси Саудияда ўтган саралаш босқичидан сўнг Тошкентга қайтиб келди. Миллий жамоамизнинг ўйинига баҳо беришни яна тўрт йил кейинга сурамиз.