Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин ва АҚШ Президентлари
2001 — 2021 йиллар
Женевада Путин ва Байден учрашуви танаффусларни ҳисобга олганда 4,5 соат давом этди.
Путин Байден билан элчиларнинг қайтиши тўғрисида келишиб олган. Россия Федерацияси ва Қўшма Штатлар пойтахтларига элчиларни қайтариш техник масала билан боғлиқлигини айтган Путин. Шунингдек, улар ядро урушида ғолиблар бўлмайди, деган принципга содиқлигини тасдиқлашган.
Мавзу майдонида Навалний ҳам бўлиб унинг ўлими оқибатлари Россия учун ҳалокатли бўлишини таъкидлайди АҚШ президенти. Путин эса Навалний ҳақида фикр билдирар экан унинг ўзи қонунни бузаётганини билган, атайлаб қилганини ва шундай бўлса ҳам Россияга қайтишини гапирган. Байден Россиядаги инсон ҳуқуқларига тўхталар экан Путин бунга жавобан Қўшма Штатлар кўчаларидаги қотиллик, ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган Афғонистондаги тўйларга зарбалар ва Гуантанамо қамоқхонасини мисол қилиб келтирган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бу учрашув муносабатларнинг бироз бўлса-да “илиқлашиши” га олиб келиши мумкин.
Учрашув якунида Владимир Путин америкалик ҳамкасбига “Москва“ Хохлома ёзув тўпламини совға қилган. Байден эса авиатор қуёш кўзойнаги ва биллур ҳайкалча совға қилган. Байденнинг сўзларига кўра, юзма-юз учрашувга ҳеч нарса етмайди.