Адлия вазири: “Тадбиркорлар ҳоким ва солиқчиларга ишонмайди”

16.06.2021 16:33

Бугун 16 июнь куни Ўзбекистон Симпозиумлар саройида Савдо-саноат палатасининг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтди. Унда нутқ сўзлаган адлия вазири Руслан Давлетовнинг айтишича, тадбиркорлар учун энг катта ёрдам – тадбиркорни тинч қўйишдир.

Вазир ўтказилган сўровномаларга кўра, Ўзбекистондаги бизнес рейтингда биринчи учликда Тошкент шаҳри, Наманган ва Навоий вилоятлари бўлса, охирги ўринларда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари жой олганини айтиб ўтган. Маълумотларга кўра ушбу рейтинг ҳар олти ойда қайта тузилади

Шунингдек, Ўтказилган сўровларга кўра, кўплаб тадбиркорлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ва давлат солиқ инспекциясига ишонмайди.

Сўровда иштирок этган тадбиркорларнинг 44 фоизи, яъни салкам 2 тадан 1 таси мажбурий ҳомийликка жалб қилинишини айтишган.

“Ҳамма битта нарсани тушуниши керакки, тадбиркорликнинг асосий моҳияти – бу фойда олиш, самарадорлик ва олинган фойдани яна инвестиция қилишдан иборат. Яъни тадбиркор фойдани қанча кўп олса, шунча кўп инвестиция қилади ва бу мамлакатнинг ўсишига хизмат қилади. Демак, тадбиркорнинг ўсишидан давлат манфаатдор” дея таъкидлади адлия вазири Руслан Давлетов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
17.06.2021 05:48
100 % xaq gap òsha soliqchilar bir tadbirkorlik qilib daromad qilsinchi eplay olarkanmi?