Карантин даврида шифохонада ишлаган ҳамшира вафот этди. Фарзандлар эса кўчада қолди (+видео)

07.12.2020 06:12

Коронавирус кўпчиликни яқинларидан айирди. 13 ёшли Абдуллоҳ ҳам covid-19 сабабли онасиз кўчада қолди.

Абдуллоҳнинг онаси Наргиза Мансурова ўпкасининг 90 фоизи зарарланишидан вафот этди. У Тошкентдаги 7- шаҳар клиника шифохонаси қабул бўлимида катта ҳамшира сифатида ишлаб келган. Апрел ойларида касалхона карантинга ёпилганда ҳам у касалхонада бўлган. Воқеалар касалхонага коронавирус сабабли ўпкаси зарарланган бемор келгач бошланган эди. Марҳума Наргиза Мансурова оғир беморга ҳамширалик қилган ва касалликни юқтириб олган.

Марҳуманинг ҳамшира сифатида бирга ишлаган қизи Умида онасини касал ҳолатда ҳам ишлашда давом этганини айтади. Наргиза оғирлашгач, фарзандлари унга вирусолог, пульмонолог мутахассисларини топиб бера олмаган. Бу борада ҳамширанинг ўзи ишлаган 7-касалхона маъмурияти ҳам ёрдам кўрсата олмаган. Наргиза Мансурова уйда даволаниб, ўпкаси 90 фоиз зарарлангач, касалхонага етказилган ва ўша ерда вафот этган. Марҳуманинг қизлари онаси иш вақтида коронавирус аломатлари билан оғирлашиб, вафот этганига қарамай унга махсус тўловлар берилмаганидан норози бўлишмоқда. Наргиза Мансурованинг 3 фарзанди ва икки невараси бор. Унинг турмушга чиқмаган бир қизи ва вояга етмаган ўғил фарзанди бугун кўчада қолган ва ижара уйда яшаб келмоқда. Марҳуманинг қизи Умида молиявий қийинчилик туфайли Тошкент Архитектура-қурилиш институтидаги ўқишини давом эттира олмаяпти.

Бугун ҳамширанинг фарзандлари онаси иш вақтида касаллик орттириб вафот этганини исботлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар, Юнусобод туман ҳокимият эшигига югурмоқда.  “Биз ёрдам учун пул сўраётганимиз йўқ. Биз  Президентнинг 4652-сонли қарорига кўра,  беморлар билан ишлаш давомида коронавирус инфекциясини юқтириб олган тиббий персоналга берилиши керак бўлган, қонуний тўловни талаб қилмоқдамиз. Онамиз иш вақтида коронавирусни юқтириб вафот этди. У оғирлашсада, шифохонадаги касалларни ташлаб кетишни истамаганди. Бутун умрини шу шифохонага берган эди”, дейди марҳуманинг катта қизи Азиза Ғуломова.

Қуйидаги видеода интервьюни тўлиқ тамоша қилишингиз мумкин.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
17
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
15.12.2020 13:02
Shu õrinda bir savol tugʻiladi yuqoridagi amaldorlar halqimizga dõstmi yoki dushman,bir inson õz soğlini õylamay õzga insonlarning bemorning sogʻligʻi uchun qayğruib tunu kun ishlab kovid virusdan halok bõlsayu davlat tomonidan vada etilgan 4652 qaroriga muvofiq chora tadbirlar kõrilmasa kamiga bir oyla barbod boʻldi kõchada qoldi, xõsh yana õsha savolga qaytaman yuqoridagi amaldorlar halqimizga dõstmi yoki dushman shu tõğrisida yaxshilab õylab kõrish vaqti kelmadimikan õylab kõrila amaldorlar yaxshilab oʻylab koʻringlar.
14.12.2020 10:38
Нега 72ёшигача уйи бўлмаган? Туғилган уйига нима бўлган?