Орол бўйини ривожалантириш учун 300 миллион доллар ажратилади

03.06.2021 14:27

Марказий Осиёдаги глобал даражадаги муаммо – Орол денгизи қуришининг оқибатларидир.  

Нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун минтақанинг ғам-ташвишини ўзи учун бегона санамайдиган Президентимиз дунё ҳамжамияти эътиборини такрор ва такрор ушбу масалага қаратиб келаётганлиги эса глобал ҳалокатнинг нақадар долзарблигини кўрсатиб турибди. 

Ушбу экологик муаммони юмшатиш мақсадида давлатимиз ва ҳалқаро ҳамжамият вакиллари томонидан амалий ишлар ҳам олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва  технологиялар ҳудудига айланади” мавзусида  ўтказилган очиқ мулоқотда ушбу ҳаракатларга эътибор қаратилди. 

Ҳусусан, Президентимизнинг 2017 йил 19 сентябрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясидаги нутқида илгари сурилган ташаббус асосида Орол бўйи ҳудудини ривожалантириш мақсадида Траст жамғармаси ташкил этилди

Ушбу жамғармага 13,8 миллион доллар жалб этилган бўлса, яқин икки йилда яна 300 миллион доллар жалб этилади. 

Ушбу маблағлар ҳудудда ичимлик суви, аҳоли саломатлиги ва бандлигини таъминлаш, экология, ирригация-мелиорация тизимларини яхшилаш лойиҳаларига йўналтирилади.

Яна бир муҳум масала Ҳукуматимиз томонидан Орол денгизининг қуриган тубида 1 млн. 600 минг гектардан ортиқ майдонларда чўл ўсимликлари экилиб, яшил қопламалар барпо этилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар