Ойига 4400 сўмдан кам пул топган оила ночор ҳисобланади.
Бу рақам қайси меъёрлар асосида ҳисоблаб чиқилди деган ҳақли савол туғилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси Жаҳон банки кўмагида юртимиздаги 5400 хонадонда махсус сўровнома ўтказган. Унга кўра, кунлик 2 200 ккал.га тенг қийматдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматлар учун аҳоли харажатлари ҳисобланган.
Таҳлиллар бозорларимиздаги ҳозирги нархларга кўра, энг кам харажатли оилаларнинг бир ойлик минимал сарфи киши бошига 440 минг сўм эканини кўрсатди.
Масалан, 5 кишидан иборат оиланинг ўртача харажатлари ойига 2 млн 200 минг сўм бўлиб, бунда кунлик даромад қарийб 84 минг сўмдан тўғри келар экан.
Этиборлиси, ушбу харажатларнинг 67 фоизи ёки қарийб 1млн 474 минг сўми озиқ-овқат маҳсулотларига, 726 минг сўми эса бошқа эҳтиёжларга сарфланар экан.
Ушбу рақам Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган матбуот анжуманида айтилди.