Беҳудага оққан сувнинг ҳаққини ким тўлайди?

28.05.2021 17:38

Кўп ҳолатларда ичимлик сув қувурининг носозлиги туфайли қанчадан-қанча  сув беҳудага оқиб ётади. 

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида мутасадилар аҳолига берилаётган сувнинг турли сабабларга кўра қанчаси йуқотилиши бўйича маълумот берди.

Маълумотларга  кўра, бугун республикамизда 65 минг километр умумий ичимлик суви тармоқлари мавжуд. Шундан 30 фоизидан ортиғи 60  йил олдин ўрнатилган қувурлар бўлиб, айни дамда эса улар  яроқсиз аҳволда. Тошкент шаҳридаги 3700 километр ичимлик суви қувуридан  414 километрини алмаштириш керак.

Носоз тармоқлардан ер устига қалқиб чиқаётган сувларни тахминий ҳисоблаш мумкиндир, аммо ер остига беҳуда кетаётган сувларни ҳисоблашнинг имкони йўқ. 

Бугун республика бўйича аҳолининг ичимлик сувидан  қарздорлиги 674,1 миллиард сўм, Тошкент  шаҳри аҳолисининг  қарздорлиги эса 100 миллиард сўмни ташкил этади. Агар беҳудага оққан  сувни ҳисобласак Тошкент шаҳар аҳолисининг қарздорлигидан ҳам кўп маблағ  бўлиши ҳеч  гап эмас.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар