Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатларининг мурожаатига Сенат муносабат билдирди

26.05.2021 21:11

Интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг бир қатор депутатлари томонидан мурожаат йўлланиб, унда 2021 йил 17 май куни бўлиб ўтган сессияда депутат Шухрат Каримовнинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қабул қилинган қарор ноқонунийлиги билдирилган.

Аввалроқ мазкур ҳолат Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашувчи комиссияси (Махсус комиссия) томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги бўйича хабар берилган эди.

Таъкидлаш жоизки, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳар бир масала пухта ва синчковлик билан қонунчиликка таянган ҳолда ўрганиш талаб этилади. Шу боис масалага ҳуқуқий ечим топиш ва адолатли қарор чиқариш мақсадида айни пайтда Махсус комиссия томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Тез кунларда ушбу ўрганиш натижалари юзасидан жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.

Мурожаатда келтириб ўтилган важлар ўз тасдиғини топган тақдирда, қонунчиликка зид равишда қабул қилинган қарор Сенат томонидан ўрнатилган тартибда бекор қилиниши таъминланади, дейилади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг билдирган муносабатида.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
27.05.2021 16:16
Hhh