Фаол ёшларни уй-жой билан таъминлаш тўғрисидаги қарор бекор қилинмоқда

24.05.2021 14:57

“Тошкент: беш ташаббус ҳаракати – 2021” форумида Олий Мажлис  - қонунчилик палатаси депутатлари – Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевлар иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ( 250- 753- 521- сонли)  2021 йил учун бекор бўлаётгани ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда қатнашаётган ёшлар мазкур қарор бекор қилинса, республика миқёсида икки мингдан ортиқ номзоди қўйилган ёшларнинг умиди пучга чиқишини айтиб ўтишди. Таълим соҳасида фаолият юритувчи ёшлар қарорнинг бекор қилиниши бўйича бир ой олдин Олий Мажлисга ҳам мурожаат йўллашган. 

Ёшларнинг эътирозига нисбатан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Одилжон Тожиев шундай жавоб берди: 

“Бу қарорнинг бекор бўлаётганидан бизнинг хабаримиз йўқ экан. Бу масалани кўтарамиз. Тўғриси, менинг хабарим йўқ экан. Масалани ичидан биламан, ижрочи бўлганмиз, комиссиянинг раҳбари бўлганмиз. Бу масалани ўрганиб чиқамиз”. 

Эслатиб ўтамиз: «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор ижроси бўйича “Камолот” ёшлар ҳаракати даврида бир қанча муаммолар юзага келган. Маълумотларга кўра, ушбу қарорга асосан 600 нафарга яқин ёшларга имтиёзли кредит асосида уй-жойлар ажратиб берилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.05.2021 00:12
Yoshlarga berilayotgan vadalar demak xammasi yolgon vadalar ekanda
24.05.2021 22:13
Da afsuski qarorni kuchi yo`q. Yoshlar uyini vaqtida bermaydi va yana endi yangi qaror bo`yicha deyishadi.
24.05.2021 22:13
2016-2017-2018 йиллар хокимятга ариза бергандим хаммаси бекор кетти мурожаатимни кўриб чиқдиларми дсам сиз рўйхатта йўқсизку дейишди рўйхатга ким киритади деганимда бошлаб адлия дейишди кейин ..... хуллас вахокозолар!!! охирги 2 йил хужжат йиғиб ёшлар уйига номзодим киритилди, у хам бекор бўлаётганлигини эшитиб очиғи жуда хафа бўлдим энди кимга дардимизни айтамиз
24.05.2021 21:46
Yoshlarga imtiyozli kredit asosida uy-joy ajratishda mazku qarorlarni bekor bo'lishi noo'rin. Imtiyozlar saqlanib qolishi lozim.