Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.
“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонун ижроси ҳолати, Сурхондарё вилоятида ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятида яшовчи 2 680 900 нафар аҳолининг 892 384 нафари ёки 33,2 фоизини вояга етмаганлар, 637 865 нафарини туғиш ёшидаги аёллар ташкил этади. 2020 йил давомида жами 35 та (2019 йил 16 та) оналар ўлими қайд этилган бўлиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 19 тага кўпайган. Шунингдек, болалар ўлими даражаси 2020 йил давомида 586 тани ташкил қилган бўлса, бу кўрсатикич олдинги йилларга нисбатан камаймаган.
Оналар ўлими Ангор туманида нисбатан юқори бўлиб, 6 нафар, Термиз шаҳар ва Жарқўрғон туманида 4 нафардан ва болалар ўлими даражаси Узун туманида 6 (13), Термиз шаҳрида 49 (160) нафарни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан Узун туманида 2 баравар, Термиз шаҳрида 3 баравар ошганлиги аниқланган.
Болалар ўлими касалликлар бўйича таҳлили, 259 нафари перенатал даври касалликларидан, 183 нафари нафас олиш органи касалликларидан вафот этган болалар сони нисбатан юқори даражада экани танқид қилинди.
Шунингдек, вилоят тиббиёт муассасалардаги врачларга ажратилган штат (7 602.5) бирлигидан ҳозирда 3 612 та (47,5 фоиз) штат бирлиги вакант эканлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, тўлиқ тиббий жиҳозлар билан таъмнланмаган. Жумладан, 99 та оилавий поликлиниканинг бирортасида УЗИ аппарати йўқ.
Мажлисда учраётган тизимли хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида, Комиссия аъзолари томонидан тавсиялар берилиб, Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.