Карантин даврида минглаб ёшларни бир жойга тўплаш хатарли эмасми?

21.05.2021 22:02

Бу саволга Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев жавоб берди.

21 майдан – 25 майга қадар давом этадиган "Тошкент 5 ташаббус" ҳаракати бугун бошланди. Унинг илк тадбирларидан бири матбуот анжумани бўлди. Унда мутасаддилар бир қатор саволларга жавоб беришди.

Яна бир савол бизни қизиқтиради. Бизда карантин бекор бўлдими ёки унга ҳамма амал қилиши шарт эмасми? Чунки бир ёқда ИИВ ва ССВ томонидан ҳали жарималар, ҳали касалланганлар борасидаги ҳисоботлар берилади.

Бу ёқда эса Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 100 минггача одам йиғилиши мумкин бўлган тадбирлар ҳақида матбуот анжуманида маълумот берди.

Ундан бу тадбирларда карантин қоидаларига амал қилиниши қандай назорат олиниши ҳақида сўрадик.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бу саволга жавоб берди.

Ушбу жавобни қуйида аудио орқали эшитишингиз мумкин.

"Авваламбор, коронавирус кўрсаткичлари Ўзбекистон бўйича жуда тинч ва сокин ҳолатда. Иккинчи томонда, ёшлар йиғилгандан кейин ёшлар орасида тарқалмаслик учун санитария-эпидемологик хизматларини бу ерда ҳам ҳамма жойга қўйганмиз. қўлини доимий равишда чайиб туради, маскасини тақиш бўйича назорат ўрнатилади.

Бундай жипслашишлар очиқ ҳавода бўлгандан сўнг бундай касалликнинг бир бирига ўтишининг олди олинган бўлади.

- Тошкент вилоятида ўтган фестивалдан кейин касаллик кўпайгани ҳақида гаплар бўлганди…

- Бу нотўғри. Касаллик кўпайгани ҳақида маълумот йўқ"

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
22.05.2021 10:42
Бу духтур бумаса бир налогчи буса каттдан билади бу э.......
22.05.2021 09:47
Маскасиз турганлар маска такиб олганларда куплигини курдик ! Узи чикарган карорга узи амал килмайдиган хукумат .
22.05.2021 09:47
Маскасиз турганлар маска такиб олганларда куплигини курдик ! Узи чикарган карорга узи амал килмайдиган хукумат .
22.05.2021 09:01
Мачитда масофа сақла дейсан, агар юз минг одам йиғилса масофа сақлаб бўладими?