Айни кунларда телеканал ва радиолар эфири "Ламифарэн" деган маҳсулотнинг рекламаси билан тўлиб кетди. Аслида бу қандай маҳсулот?
Биологик озуқалар хассадаги одамни юргиздириб юбориш мумкинми? Нега одамларни алдаб пулини олиш расмий тус олаяпти? Бунга шунчаки эътиборсиз қараш қанчалик тўғри?
Одамлар онгига уйдирмаларни реклама қилиш орқали сингдириш мумкинми? Оддийгина кўкатни ўнлаб касалликларга даволайди, деб турли ёлғон ва бўрттирмалар билан бежаш, манфаатдорлик учун содда одамларни ишонтириш қайси қонунларда ёзилган ёки инсонийликнинг қайси мезонларига тўғри келади?
Аслида арзимас пул турадиган бу “Ламифарэн” маҳсулоти нега Ўзбекистон аҳолисига тан нархидан 10-20 баробар қиммат нархга сотилмоқда?
50 йилдан бери тиббиёт ходими бўлиб ишлаётган, профессор ва биологлар ҳайратда. 30-40 та касалликка битта ўсимлик даво бўла оладими?
Rost24.uz ахборот сайтини кузатиб боринг. Тез орада барча тафсилотлар эълон қилинади.