Масъуллар билан маслаҳатлашиб ўтказилган тадбирда коронавирус юқмайдими?

19.05.2021 17:56


Ўзбекистонда ҳамон коронавирусга оид вазият жиддийлигича қолмоқдаки, масъул вакиллар ниқоб тақишни ва масофа сақлашни уқтириб келмоқда. 

Бироқ шунга қарамай пойтахтимиз ва Чирчиқ шаҳрида очиқ ҳавода йирик оммавий тадбирлар ўтказилган. Тадбир қатнашчиларининг аксарияти ниқобсиз бўлиб оралиқ масофага ҳам амал қилмаган.  

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг маслаҳатчиси Хайрулла Мустафоев ўтказилаётган ушбу оммавий тадбирларга муносабат билдирди:

"Оммавий тадбирлар ўтказишдан олдин, албатта, Вазирлар Маҳкамасининг Махсус комиссияси билан келишилади, мурожаат қилинади. Ёки ўша шаҳар ва туманда бўлса, туман ҳокимияти билан келишиб олади. У ерда тиббиёт ходимлари, ҳокимият вакиллари, ёшлар вакиллари иштирок этади, биргаликда тадбир белгиланади. Касалланишнинг, зарарланишнинг олдини олиш ҳам белгилаб қўйилиши керак. 

Масалан, Чирчиқ шаҳрида ўтказилган Ёшлар фестивалида шу нарсалар эътиборга олинмаган. Қайсидир масъул ходимлар мана шунга эътибор бермаган. Агар ҳаммаси бамаслаҳат қилинса, ёшларимиз яхши дам олиши мумкин, йиғилишларда, анжуманларда ўзини яхши ҳис қилади. 

Бундан кейин концертлар бошланади, аммо ҳаммаси ўз қонун-қоидалари билан, бамаслаҳат қилиниши керак.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар