Айиқни отишга рухсат берган мутасаддиларни жазолашга қонунларимиз рухсат бермайдими?

18.05.2021 14:47

Бугун Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Экологик партиясининг раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлди.

Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов, партия Марказий кенгашининг бўлим бошлиғи Исломбек Ғуломов ва Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги масъул ходими Умед Ражабов саволларга жавоб бериш учун иштирок этди.

“Экологик партия томонидан мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафон” матбуот анжуманига қўйилган асосий мавзу эди. Аммо журналистлар томонидан берилган асосий саволлар “Қизил китоб”га киритилган қўнғир айиғининг отиб ўлдирилиши бўлди.

Матбуот анжуманида иштирок этган масъуллар бугунги кунда ижтимоий тармоқларда трендга чиққан мазкур мавзу бўйича берилган саволларга жавоб беришда анчагина тер тўкишди.

Уларнинг айлантириб-айлантириб берган жавобларидан шу нарсани англаш мумкинки, ноёб жониворни отишга рухсат берган мутасаддиларни жазолашга мавжуд қонунларимиз тўсқинлик қилар экан.

Шу боис матбуот анжуманида иштирок этган Экологик партия вакиллари томонидан бу борадаги қонунларимиз қайта кўриб чиқилаётганлиги айтилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.05.2021 07:53
Буларни хаммаси мусорку
19.05.2021 02:01
Бу жумлани айтилганини эслолмадим "ноёб жониворни отишга рухсат берган мутасаддиларни жазолашга мавжуд қонунларимиз тўсқинлик қилар экан"
18.05.2021 21:42
Shu bilan aziz bolajonlar qunduz bobo ertaklari tugadi 🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣