Мамлакатимиз транспорт тизими масъуллари ОАВ олдида ҳисобот берди

17.05.2021 15:25

Жорий йилнинг 17 май куни пойтахтимиздаги WYNDHAM Tashkent меҳмонхонасида Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан "Ўзбекистон Республикасининг транспорт инфратузилмаси, ислоҳотлар натижалари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари" мавзусида ОАВ билан очиқ мулоқот ташкил этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, “Uzbekistan airports”АЖ раҳбарлари иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда мамлакатимиз транспорт тизими ва инфратузилмаси билан боғлиқ бўлган долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар томонидан берилган саволларга соҳа мутасаддилари батафсил жавоб беришди. 

Хусусан, сўнгги вақтларда турли интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг “Қўнғирот – Каракалпакия посёлкаси” оралиғидаги қисмининг қачон таъмирланиши, Россия Федерациясига ташкил этилаётган чартер қатновлари чипта нархларининг нима сабабдан қимматлиги, қачондан бошлаб мунтазам авиа қатновларнинг сони кўпайтирилиши, поездлар ҳаракатининг қайта тикланиши, Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан маҳаллий ва халқаро йўналишларда чипта нархлари арозонлашуви, Тошкент метрополитени вагонларида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш чоралари борасида берилган саволларга аниқ жавоб берилди.

Юк ташиш ва юк айланмаси бўйича асосий кўрсаткичлар динамикаси:

Автомобиль транспорти, темир йўллари, ҳаво йўллари ва электротранспортда йўловчи ташиш:

 

2017 йил давомида халқаро юк ташувлари жами 32,2 млн. тонна халқаро юк ташилган бўлса, 2020 йилга келиб ушбу кўрсаткич 47,1 млн. тоннани ташкил этди, шу жумладан, 2020 йилда халқаро юк ташувлари ҳажми 2017 йилга нисбатан 167 фоизга ўсган. Шундан экспорт юклар 4 йил ичида 183 фоизга, импорт юклар 197 фоизга ва транзит юклар 108 фоизга ўсган. 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар