Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев оламдан ўтди

16.05.2021 02:23

Ўзбекистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, театр режиссёри Баҳодир Йўлдошев оламдан ўтди.
Бу ҳақда журналист Иқболой Қўшшаева маълум қилди.

Баҳодир Йўлдошев 1945 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. У 1970 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1971 — 1974 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театрида режиссёр, 1974 – 1984 йилларда бош режиссёр бўлиб ишлаган. 

Баҳодир Йўлдошев 1984 йилдан бошлаб Аброр Ҳидоятов номли Ўзбек Давлат драма театрида бадиий раҳбар сифатида фаолиятини давом эттирган. Бу театрда у "Майсаранинг иши", "Фармонбиби аразлади", "Паранжи сирлари", "Қора камар", "Зиёфат", "Искандар", "Фиридун", "Нодирабегим", "Ипак йўли" каби асарларни саҳналаштирган. Ўзбекнинг буюк режиссёри бир нечта халқаро ва Ўзбекистон театр фестивалларининг мукофотлари билан тақдирланган.

Баҳодир Йўлдошев мустақиллик йилларида "Шарқ тароналари" Халқаро мусиқа фестивали, Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва Наврўз байрамларига бағишланган тадбирларнинг бош режиссёри сифатида маданий жараёнда фаол иштирок этиб келган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
18.05.2021 01:30
Жойлари жаннатдан булсин. Буюк инсонлар юз йилда бир мата тугилади. ОМИН.
16.05.2021 12:24
Жойлари жаннатда булсин
16.05.2021 09:49
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Баҳодир ака нафақат ўзбек, балки жаҳон театр санъатининг буюк, баҳодир намоёндаси эдилар, улуғ кунларда ўтибдилар. Яратган раҳматига олсин.
16.05.2021 09:49
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Баҳодир ака нафақат ўзбек, балки жаҳон театр санъатининг буюк, баҳодир намоёндаси эдилар, улуғ кунларда ўтибдилар. Яратган раҳматига олсин.