Туркия Шарқий Қуддусга ўз қўшинларини киритишга тайёрланмоқда

15.05.2021 06:17

Туркия Шарқий Қуддусга ўз қўшинларини киритиши мумкин. Туркия парламентининг халқаро масалалар бўйича комиссияси раиси ўринбосари Аҳмет Берат Чонкар РИА “Новости” билан суҳбатда шундай деди.

Таъкидланишича, ҳозирча турк ҳарбийларининг халқаро тинчликпарвар кучлар таркибига кириши режалаштирилмоқда – бунинг учун тегишли ташкилотлар қарори керак. Шундан сўнг ҳукумат парламентнинг розилиги олиши лозим. “Ҳозирча парламентга ҳарбийларни Шарқий Қуддусга жўнатишга рухсат берилиши бўйича сўров тушган. Ҳукумат бу борада тегишли ишларни олиб боради”, деди комиссия раиси ўринбосари.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар