Rost24.uz эълон қилган мурожаатга Олий Мажлис Сенати эътибор қаратди

13.05.2021 12:45

Rost24.uz ахборот сайти "Қирғизистонлик аёл Танзила Норбоевага мурожаат йўллади. НЕГА?" номли мурожаат тариқасидаги мақола эълон қилган эди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева номига йўлланган мазкур мурожаатда 30 йилдан буён Андижонда яшаб, умр кечираётган Шоира Эгамова ҳамон Ўзбекистон паспортини ололмаётгани баён этилган.

Олдинроқ ушбу мурожаат Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинганини айтилган эди.

Куни кеча эса Шоирахон Эгамова Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганини Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати эълон қилди.

Rost24.uz ахборот сайти Шоирахон Эгамова Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилингани билан табриклайди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
16.05.2021 04:50
Оллохимга шукурлар булсин! Танзиля Норбоевага катта рахмат. Бу жуда купдан бери ечилмаган чигал масалани ечиб берганлари учун!