Комил Алламжонов нима учун “Олтин қалам” ва Шерзодхон Қудратхўжа ўтказган тадбирда қатнашмади

06.05.2021 05:29

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг янги биноси очилиш маросимидаги расмий ва норасмий меҳмонлар қаторида одатдагидек Комил Алламжонов кўриниш бермади. 

Бугун, университетнинг янги ўқув биноси ҳамда мультимедиа студияси очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания раиси Алишер Ходжаев, Sevimli TV Бош муҳаррири Жалолиддин Сафоев ва бошқа мутасаддилар қатнашди.

Очилиш маросимида деярли барча оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Журналистлар учун байрамга айланган маросимда доим ўзини журналист ва блогерларга яқин тутган шахслардан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов кўриниш бермади. 

Университет ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг айтишича, у Масс медиа фонди раисини маросимга таклиф қилган. Бироқ, Алламжонов очилиш маросимига келмаган.

Комил Алламжоновнинг rost24.uz сайтига билдиришича у, айни дамда Нукусда бўлгани учун тадбирда қатнаша олмаган.

Алламжонов 3 май куни ўтказилган журналистларнинг “Олтин қалам” миллий мукофотини топшириш тадбирида ҳам кўриниш бермаганди. Фонд раҳбарининг фикрига кўра, “Олтин қалам” миллий мукофоти тадбирида нафақат у, балки бошқалар ҳам қатнашмагани ишора қилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар