Rost24.uz ахборот сайтида "Ўрта асрлар шароитида, олис бир қишлоқда яшаётган аёл ҳаётидан лавҳа" номли кўрсатув тайёрланган эди.
Мазкур кўрсатувда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Накурт қишлоғида тақдир зарбаларига дош бериб келаётган Лобар Марқаеванинг ҳаёти ҳикоя қилинган.
Лавҳамиз қаҳрамони Rost24.uz ахборот сайтининг ижодий жамоаси томонидан Тошкент шаҳрига олиб келинди. Кундан-кунга чирой очиб бораётган пойтахтимизни томоша қилган Л.Марқаева ўзининг ҳаяжонларини яширмади.
Шунингдек, унинг китобга қизиқишини инобатга олган ҳолда "Янги аср авлоди" кутубхонаси ҳам ўз китобларини тақдим этди.
Тез кунда Rost24.uz ахборот сайти ўз қишлоғидан нарини кўрмаган аёл билан Тошкентда ўтказилган суҳбатни намойиш этади.