"Кредит олиш учун бир ой ҳамма ишимни йиғиштириб қўйиб, банкда яшаганман"

24.04.2021 17:08

САРДОБАЛИК ЭТИКДЎЗНИНГ ОДДИЙ ҲАҚИҚАТИ

Сардоба сув омбори талафотидан минглаб юртдошларимиз азият чекди. Кимдир уйидан, кимдир мол-дунёсидан яна кимдир бор будидан айрилди. Аммо олиб борилган ҳаракатлар, давлатнинг фуқароларига кўрсатган ёрдами эвазига сардобаликлар учун ҳаёт янгидан бошланди.

Фуқаролар замонавий уй-жойлар билан таъминланди, янгидан иш ўринлари яратилди, кўрилган зарарлар қоплаб берилди. Аҳолининг ҳаёти тарзи бугун изига тушган. Аммо, буларнинг барчаси ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Тинимсиз ҳаракат, чеккан заҳматлар эвазига келди.  

Бир неча йиллар этикдўзлик билан шуғулланган ҳунарманд Ёрбек Мавлоновнинг ҳозир катта пойабзал ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. Бу корхона қандай ташкил қилингани, банк ва тадбиркор ўртасидаги муносабат қандай кечгани ҳақида Rost24.uz ахборот сайти мухбири Ёрбекдан интервью олди.
 


– Банкдан кредит олаётган вақтимда бир ой банкда яшаганман. Эрталаб банкка борганимда ҳеч ким йўқ бўларди, кечга ҳамма кетгандан кейин уйга қайтардим, деди тадбиркор Ёрбек Мавлонов. – Унча кўп эмас 90 миллион сўм кредит олиш учун бир ой ҳамма ишини йиғиштириб қўйиб банкда яшаганман. Жуда қийин бўлган. шундай бўлсада чекинмаганмиз. Энди машаққатларимиз самарасини кўриб турибмиз

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар