Ўрта асрлар шароитида, олис бир қишлоқда яшаётган аёл ҳаётидан лавҳа (+видео)

23.04.2021 04:24

Умрида бир бор ҳам қишлоғидан ташқарига чиқмаган, кийим дўкон, театр, кинога тушмаган, гўзаллик салонларига ҳеч қачон бормаган аёлнинг орзулари, ҳаёт хақиқатларини тинглаганмисиз?
 


Бугун ҳам Ўзбекистонда уйида биронта XXI асрнинг тараққиёт унсурлари топилмайдиган хонадонлар борлигини биласизми? Оғир, қийин шароитда яшаса-да ҳеч қачон турмушидан нолимаган, ўтаётган кунларига шукрона айтадиган замондошлар борлигидан хабардормисиз? 

Rost24.uz ахборот сайти Самарқанднинг чекка бир Накурт қишлоғида ҳаётдан нолимай яшаб келаётган аёлни суҳбатга тутди.

Накуртлик 5 нафар фарзанднинг онаси Лобар Марқаева “Ильич лампаси” ёнадиган уйида китоб ўқишни ёқтиради. Умрида кийим дўконига бормаган бу аёлга оқ кўйлак кийиш армон бўлиб қолган. У бир вақтлар ҳатто актриса бўлишни ҳам орзу қилган. Бугун эса чекка қишлоқдаги пахсали, лой сувоқли уйида шоира Марҳабо Каримова шеърларини ўқиб овунади.

Лобар Марқаеванинг оиласи пандемия вақтида нонсиз қолган кунлари ҳам бўлди. Ҳатто оддийгина гугурт донасини тополмай, ойлаб чўғ ахтарган кунларни ҳам кўрди. Бу мўътабар аёлнинг ҳикояси атрофимиздаги одамларникидан тамоман ўзгача шу вақтгача айтилмаган, тингланмаган аёл хақиқатларидир.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
22
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
04.12.2021 14:48
Real xayot. Raxmat sizlarga.
30.04.2021 01:28
21 АСР. ЯНГИ УЗБЕКИСТОН. УЯТ ВА ШАРМАНДАЛИК. МАХАЛЛА РАИСИ ВА ТУМАН ХОКИМИНИ ПЕШОНАСИДАН ОТИШ КЕРАК, ПРЕЗИДЕНТИМИЗ СИЁСАТИГА ХИЁНАТИ УЧУН, СВОЛОЧИ! ШУ АЁЛНИНГ УЙИДА БИР ХАФТА ЯШАСИН ТУМАН ХОКИМИ ВА РАИС БИРГА, ЮВИНИШГА ЧОВГУМДАН БИР-БИРИГА СУВ КУЙИБ, УШАНДА БИЛАДИ.
25.04.2021 20:36
Men bu singlimizni so'zlarini juda katta qiziqish bn tingladim. Shukronalik, ko'ngli ochiqlik, ... niyatlaringiz kelajakda amalga oshsin.
25.04.2021 20:35
Men bu singlimizni so'zlarini juda katta qiziqish bn tingladim. Shukronalik, ko'ngli ochiqlik, ... niyatlaringiz kelajakda amalga oshsin.
25.04.2021 20:35
Men bu singlimizni so'zlarini juda katta qiziqish bn tingladim. Shukronalik, ko'ngli ochiqlik, ... niyatlaringiz kelajakda amalga oshsin.
25.04.2021 05:46
Раҳмат Сизларга! Рост24 жамосига раҳмат! Шундай ҳаққоний кадрларни олгани учун! Жуда таъсирли!
24.04.2021 14:22
Mana adolatni yo'q ekanligiga isbot, quyi bug'in davlat xizmatchilarini dunyoqarashi o'zgarmas ekan..bizda kambag'allik va yo'qchilikni ajratolmay yuruvramiz.
24.04.2021 14:15
Энг бахтли аёл экан.
24.04.2021 13:21
Sabr....
23.04.2021 20:10
Joniz sog' bulsin
23.04.2021 18:28
Шундай айоллар борлиги учун хайот бор!
23.04.2021 18:00
Анора калбан кишлок аёлларига якинсида. Мубодо кишлокда тугилмаганмисиз. Килган курсатувларингиздан келиб чикиб килган хулосамда. Ибратли материал булибди. Рахмат Сизга.