Нурмат Отабеков: Пандемия қанча давом этса, касалланганлар қайта касалланиш эҳтимоли ортиб бораверади

21.04.2021 16:09

«Битта одам қайта касалликка чалиниш эҳтимоли борлиги аста-аста исботланмоқда.

Дастлабки кунларда бунинг эҳтимолидан узоқ эди. Негаки аксарият текширилган одамларда антителалар жуда юқори даражада эди. Вақт ўтиши даражасида биз кузатяпмизки, бу юқори даражадаги иммун антитаначалари миқдор жиҳатдан камайишга юз тутган.

Битта касалланган одам иккинчи маротаба касалланиш эҳтимоли бўлиши мумкин. Пандемия қанча узоқ давом этса, касалланган одам қайта касалланиш эҳтимоли ортиб бораверади.»

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар