Коронавирус билан касалланганларнинг антитаначалари умрининг охиригача етадими?

21.04.2021 08:33

«Касалликка чалинганлар ҳақиқатдан ҳам ўзларида ҳосил бўлган иммунитетни кузатиб боряпти. Лекин мутахассисларнинг аниқ фикри йўқки, касалликдан ҳосил бўлган иммунитет нечоғлиқ турғун. У бир йилга етадими, бир ойга етадими, ўн йилга етадими ё умрининг охиригача етадими бунга амин бўлиш учун ҳали вақт керак.

Вақт ўтиши баробарида текшириш орқали уларда ўша иммунитет борми ё йўқми деган фикрга ойдинлик киритилади. Касалликни кимдир енгил ўтказяпти, кимдир ўта оғирликда, кимдир оғирликда ўтқазяпти. Бундай пайтларда ҳосил бўладиган иммун антитаначаларнинг тури ҳам ҳар хил бўлиши мумкин.

Касалликни енгил ўтказган одамда юқори титрдаги антителалар пайдо бўлиш эҳтимоли кам. Қачонки организм вирусга қарши узоқ муддатга қарши курашадиган бўлса, шунга мос антитаналар пайдо бўлади», деди Санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар