Нурмат Отабеков AstraZeneca ҳамда ўзбек-хитой вакцинаси ҳақида фикр билдирди

20.04.2021 16:27

Кўпчилик айтиши мумкин, «эмлашни бошладикку, нега самарадорлик йўқ», деб. Биринчидан, биз кам аҳолини эмладик. Иккинчидан, бир маротаба эмлангандан сўнг тўлиқ иммунитет шаклланмайди, аксарият одамларимиз биринчи эмлаш курсини олди.

1 майдан биз иккинчи эмланганларни кўрамиз. AstraZeneca вакцинасида иккинчи эмлангандан сўнг, ўзбек-хитой вакцинасида уч маротаба эмлангандан кейин, якуний эмланишдан бир ярим, икки ой ўтгандан кейин юқори даражадаги иммунитет шаклланганини кўрамиз.

400 мингдан ортиқроқ аҳоли биринчи эмлаш курсини олишди. Шунинг учун эмлаш тадбирлари ҳали эпидемик жараёнга таъсир қилиб эпидемик барқарорликни таъминлаб берадиган даражадаги кучга ва салобатга эга эмас.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
12.08.2022 00:52
Assalomu alaykum Otabekaka Nurmatov men boshim qotgan masalam bor. Sizga qanday murojat qilay.