Нурмат Отабеков: коронавируснинг 5000 дан кўпроқ мутацияга учраган штаммлари пайдо бўлган

20.04.2021 13:55

«Биз агар Ўзбекистонга кириб келган ҳамма вирусларни идентификация қилиш имкониятига эга бўлганимизда ҳозир Ўзбекистонда камида 100 ёки 150 хил вирусни аниқлаган бўлардик.

Негаки, шу вақтга қадар Covid - 19 вирусини 5 мингдан кўпроқ янги мутацияга учраган штаммлари пайдо бўлган. Шулардан учтаси бразилча, британча ва Жанубий африкача штаммларидир.

Энди биз бу штаммларни ҳар биттасига ном қўйиб ўтиришимиз шарт эмас. Лекин бизни безовта қилган жиҳати шуки, кейинги пайтларда болалар орасида коронавирусни юқтириш аломатлари ортиб бормоқда. Баъзи бир ҳолатларда умумий касалланишнинг 25 фоизини ташкил этмоқда. Болаларда коронавирус оддий шамоллашга ўхшаб кечади.

Болалар орасида учраган касаллик, айтайлик, британча штамм бўлсин, оила аъзолардаги сурункали касаллиги борларга, айниқса ёши катта одамларга юқадиган бўлса, уларда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин» – деди Санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар