Россия Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларидан 15 июнгача ноқонуний мигрантларни олиб чиқилиши талаб қилган. Россияда айни вақтда Ўзбекистоннинг 332 мингдан ортиқ фуқароси ноқонуний (нелегал) бўлиб турибди.
Агар сиз ёки яқинларингиз турли сабабларга кўра, Россияда “нелегал” сифатида қолиб кетган бўлсангиз, 15 июнига қадар яшаш жойингиздаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали Россия Федерацияси ҳудудидабўлишингизни қонунийлаштиришнгиз мумкин.
Шунингдек, Россияни 15 июнгача тарк этсангиз сизга нисбатан миграция режимини бузганлик учун ҳеч қандай ҳуқуқий чора кўрилмайди. Яъни, Россияга қайта кириш таъқиқи ҳам қўйилмайди, “депортация” қилинмайсиз. Бу йўл билан Ўзбекистонда оз муддат бўла туриб, яна бу гал қонуний равишдаРоссияга меҳнат қилиш учун қайта оласиз
Биринчи йўл: Россияда қолиб, мақомни қонунийлаштириш.
• 15 июнига қадар Россияда яшаш жойингиздаги тегишли ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали Россия Федерацияси ҳудудида бўлишингизни қонунийлаштиришнгиз мумкин.
• Бундай имконият сизга 2020 йил 18 апрелида Россия Федерацияси Президентининг “Янги коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайличет эл фуқароларива фуқаролигибўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан берилган. Ушбу фармонда кўрсатилган муддат 15 июнда тугайди, фурсатдан фойдаланиб қолинг.
• Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чорлари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.
• Ушбу масалада сизга Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёрдам бериши мумкин. Ушбу телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхонлари ҳамда Россия ИИВ ҳамкорлигида 2020 йилда Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 50 минг 700 нафар Ўзбекистон фуқароларининг мақоми қонунийлаштирилди.
• Агарда фурсатдан фойдаланиб, мақомингизни қонунийлаштириб олмасангиз, сизга нисбатан (Россиядан депортация, қайта киришга таъқиқ каби) ҳуқуқий чоралар кўрилади.
Иккинчи йўл: Россиядан чиқиб кетиб, қайта кириб бориш.
• Россияни 15 июнгача тарк этсангиз сизга нисбатан миграция режимини бузганлик учун ҳеч қандай ҳуқуқий чора кўрилмайди. Яъни, Россияга қайта кириш таъқиқи ҳам қўйилмайди, “депортация” қилинмайсиз. Бу йўл билан Ўзбекистонда оз муддат бўла туриб, ва яна бу гал қонуний равишда Россияга меҳнат қилиш учун қайта оласиз.
• Қайтиш учун пулингиз бўлмаса, сизга республика бюджетидан 30 кунга қарз берилади. Тегишли консуллик округига ёрдам сўраб мурожаат қилсангиз озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун республика бюджетидан қарз берилади. Бериладиган пул миқдори яшаш учун суткалик 100 долларгача, транспорт харажатлари учун 1000 долларгача. Қарз миқдори аризачининг молиявий аҳволи ва яшаётган ҳудудидан келиб чиқиб белгиланади. Қарз 30 кунда қайтарилиши керак.
• Ушбу масалада ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қўйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
• Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ва умуман хорижда ишлаш ҳақида барча саволларга жавоб бера олади. Агентлик Call-маркази: +998 71 200-00-61. Telegram канали: https://t.me/migratsiyaagentligi
• Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ҳудудий марказлари ҳам янги кўникмаларни олиш ҳамда ишсиз сифатида рўйҳатдан ўтиш бўйича маслаҳатларни бериши мумкин. Бу марказлар барча вилоятларда фаолият юритади. Call-марказ: +998 71 200-06-00.
• Қуйидаги нодавлат ташкилотлари ҳуқуқий ёрдам, психологик ёрдам, ижтимоий ёрдам, ишга жойлаштириш, миграция билан боғлиқ барча масалаларда сизга кўмаклашиши мумкин:
ННО “Барқарор ҳаёт” (Сурхондарё) ) +998 76 223-77-21
ННО “Юксалиш” (Қашқадарё) ) +998 75 221-33-11
ННО “Меҳримиз сизга” (Андижон) ) +998 74 235-37-78
ННО “Истиқлол авлоди” (Жиззах) ) +998 72 222-94-01
ННО “Исеним” (Қорақалпоғистон) ) +998 61 222-91-98
ННО “Юрт истиқболи” (Сирдарё) ) +998 67 225-32-23
ННО “Авлодлар истиқболи” (Бухоро) ) +998 65 223-27-80
ННО “Истиқболли авлод” (Тошкент) ) +998 71 252-1521
Ушбу мақола USAID ташкилотининг лойиҳаси асосидаги CASSS дастури ёрдамида ёзилган.