АЁЛ: Болалигимда ҳожатхона тозалардим, аммо ўша кунлар ҳам бугунги кунимдан яхшироқ эди

18.04.2021 04:16

ЁХУД мардикор аёллар нега ҳукуматимиз томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланмаяпти?

Тошкентга келиб, мардикорлик билан кун кўраётган аёл билан суҳбат. 
 


Болалигим оғир ўтди. Мактабга борсам ҳам одамлар берган сумкани тақиб борардим. 7 ёки 8 ёшларда эдим ҳам мактабга борардим ҳам хожатхона тозалардим. Ҳар куни бу ишим учун 200 сўм беришарди. Шу пулга 4 дона нон олиб уйга чопардим. Ҳожатхона тозалаганим учун конфет, колбаса, печенье беришар, мен буларни кўзимга суртиб ердим. Қани эди ҳозир шу кунлар қайтиб келса жон дердим, чунки ҳозирги ҳаётимдан яхшироқ эди у дамлар.

Ота-онам болалигимда ажрашиб кетган. Онам қийинчилик билан бизни катта қилди. Ошхоналарда идиш ювиб болаларини боқди, биз бировларнинг эскиларини кийиб катта бўлдик. 

2009 йил мактабни тугатдим. Опам 7 ойлик чақалоғини онамга ташлаб, мен, опам, поччам Россияга бордик ва бизни сотиб юборишди. 3 йил Москвада фермада ишладик. У ерда ҳам бизни жуда хўрлашди, фермада бир мол боқувчи турмушга чиқишни таклиф этди, рози бўлмаганим учун ҳақоратландим. Шундан сўнг паспортимни олиб   қочдим. 

Сурхонадарёга келдим турмушга чиқдим, фарзандли  бўлдим… Ишонасизми, ҳеч қаерга сиғмадим. Ота-онам   икки хонали лой томда туради. У ерда яшашга, ишлашга шароит йўқ. Шунинг  учун  бундан 5 йил олдин Тошкентга келиб мардикорлик қилишни бошладим.

Шоира нима учун бир ишнинг бошидан тутмади?

Нега у бугун ҳукуматимиз томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланмаяпти?

Мазкур репортажда сурхондарёлик мардикор  аёлнинг бошидан ўтказганлари ҳақида ҳикоя қилинар экан саволларга ҳам жавоб оласиз.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар