Сўнгги уч ой ичида халқ энг кўп норози бўлган соҳалар рўйхати эълон қилинди

14.04.2021 11:17

Оммавий ахборот воситаларида одамларнинг газ, электр, сув таъминоти бўйича норози эканлиги ҳақидаги материаллар кўпайиб бормоқда. 

Баъзи интернет нашрлари газ таъминоти масаласини кўп кўтарганлиги сабабли Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги томонидан “дакки” ҳам эшитди ва нохолисликда айбланди. Аммо, буни қарангки, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўтказган сўровномада ҳам газ, электр ва сув таъминоти аҳоли норози бўлган соҳалар қаторида келмоқда.

Федерация сўровномасига кўра истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари қуйидаги соҳаларда кўпроқ бузилган:

Савдо соҳаси – 1109 та мурожаат (38,4%) 

Газ таъминоти – 357 та (12,4%) 

Электр таъминоти – 338 та (11,7%) 

Сув таъминоти – 145 та (5%) 

Коммунал хизмат – 109 та (3,8%) 

Соғлиқни сақлаш – 31 та (1,1%) 

Хизмат кўрсатиш (сервис) – 247 та (8,5%) 

Транспорт соҳаси – 113 та (3,9%) 

Алоқа (ва интернет) соҳаси – 117 та (4%) 

Бошқа соҳалар – 323 та (11,2%) 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар