Мурод Назаровнинг бойликлари миқдори ҳақидаги маълумот ростми?

14.04.2021 10:16

Машҳур тадбиркор бойлиги 50 миллион доллар атрофида эканини маълум қилди.

Одатда Ўзбекистонда бойлар ўз маблағи миқдорини ошкор қилишдан чўчишади. Аммо юртимизда кўп қаватли уйлар комплексини қуриб келаётган “Murad buildings” компанияси эгаси Мурод Назаров AlterEgo лойиҳасига берган интервьюсида бойлиги қарийб 50 миллион доллар атрофида эканини маълум қилди.

Аввалроқ ОАВда Мурод Назаров  “Murad buildings” компаниясини Ўзбекистон биринчи президентининг собиқ ёрдамчиси Улуғбек Мирзамуҳамедов билан ҳамкорликда бошлагани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Аммо машҳур ўзбек ишбилармони ҳукуматга яқин, амалдор ҳамкори борлиги ҳақида ҳеч қачон тан олмаган. Назаров одатда бизнесдаги катта ютуқларга ўз тиришқоқлиги билан, “крыша”сиз эришганини айтиб келади…

Қизиқ, тадбиркорнинг бугунги бойликлари миқдори ҳақида берган маълумоти ростми?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар