Президент сайловида ЯНГИЛИК

14.04.2021 07:23

Айни пайтда Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистонда Президент сайловларини ўтказиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Мажлисда сўз олганлар янги Ўзбекистонда Президент сайлови янгича тизимда, янги миллий қонунчилик асосида, умумэътироф этган халқаро стандартларга амал қилган ҳолда, бутунлай янгича муҳитда ўтишини таъкидлашди. Жумладан, бу галги сайлов тизимига янгича қоида ҳам киритилган, яъни Давлат органлари — Миллий гвардия, ИИБ ва ҳокимият вакиллари номзодларни тарғиб қилиши мумкин эмас.

Бу янгилик ҳақида тез орада батафсил маълумот тақдим этамиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга биноан энди Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари сайлови уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар