Бугун Тошкентда Марказий Сайлов комиссияси иш бошлади.
Комиссиянинг мажлисида янги Ўзбекистонда Президент сайлови янгича тизимда, янги миллий қонунчилик асосида, умумэътироф этган халқаро стандартларга амал қилган ҳолда, бутунлай янгича муҳитда ўтишини таъкидламоқда.
Шунингдек, мажлисда жорий йилда ўтиши белгиланган Президент сайловини юқори даражада ташкил этишга эътибор қаратилаётгани алоҳида тилга олинди.
Бироқ ҳозирча, Президент сайловига кимлар ва қайси партиялардан номзодлар илгари суриш-сурмаслиги маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Rost24.uz ахборот сайти Президент сайловлари мавзусидаги энг қизғин жараёнларни, фикр ва муносабатларни доимий тақдим этиб боради.
Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга биноан энди Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари сайлови уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.