Антикоррупция агентлиги қурилиш вазирининг қариндошларига алоқадор компания фаолиятига кўз юмадими?

13.04.2021 07:17

Кечагина оммавий ахборот воситаларида қурилиш вазирининг қариндошларига алоқадор компания 431 млрд. сўмлик давлат буюртмасини олгани ҳақидаги маълумот тарқалди. Унга кўра, “Трест-12» компанияси Мустақиллик майдонидаги 431,5 млрд. сўмлик лойиҳа пудратчиси сифатида танланди. Компания таъсисчилари орасида қурилиш вазири Ботир Зокировнинг ўғли ва рафиқаси ҳам бор. Gazeta.uz га кўра, вазирликдаги қариндош-уруғчилик ҳолати биринчи марта эмас.  

Вазирга алоқадор фирма 10 йил ичида 800 млн. доллардан ортиқ қийматдаги қурилиш-таъмирлаш ишларини бажарган. Улар орасида йирик давлат буюртмалари ҳам талайгина: Вазирлар Маҳкамаси, Сенат, Молия вазирлиги бинолари, «Бунёдкор» стадиони ва Ислом цивилизацияси маркази шулар жумласидан.

Антикоррупция агентлиги қурилиш вазирининг қариндошларига алоқадор компания фаолиятига кўз юмадими? Буни эса вақт кўрсатади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
13.04.2021 22:12
Nahotki butun boshli tizim bir blogger statistikaning rasmiy saytidagi ma'lumotni aytmaguncha bilmagan bo'lsa
13.04.2021 15:28
Албатта кўз юмади