Ўзбекистонда яна қўшимча COVID-19 тақсимот марказлари қайта очилишига эҳтиёж борми? Айни пайтда юртимизда кунига юздан ортиқ коронавирус билан касалланганлар сони қайд этилмоқда.
Хусусан кун кеча 8 апрель санасида COVID-19 билан касалланганлар сони илк марта 200 нафардан ортиқни ташкил этди. Касалланиш сони кун сайин ортиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбарининг rost24.uz ахборот-таҳлилий сайтига маълум қилишича, айни дамда COVID-19 ва атипик пневмония беморлари учун тақсимот марказларини ташкил этиш учун эҳтиёж йўқ.
2020 йилнинг август ойларида пойтахтда коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкорлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида жами 3 084 та ўринли 4 та саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил қилинган эди. Ҳозирги вақтда уларнинг фаолияти тугатилган.