2020 йилда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан:
4 та террорчилик актининг олди олинди. Улардан 2 таси Ўзбекистонда, 2 таси МДҲ мамлакатларида содир этилиши режалаштирилган эди.
67 та экстремистик ва террористик ташкилотларнинг яширин гуруҳлари фаолиятига чек қўйилди.
98 нафар экстремизм ва терроризмга алоқадорликда айбланиб, хорижда яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди.
747 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4.781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинди.
540 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.
557 млрд. сўм бўлган бюджет ва кредит маблағларининг талон-тарож қилиниши ҳамда мақсадсиз ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, давлат фойдасига ундирилди.
102 та ноқонуний миграция ва одам савдосига алоқадор жиноий гуруҳ фош этилди.
58,3 млрд. сўмлик чегарадан ноқонуний олиб ўтилган товар-моддий бойликлар қўлга олинди.
122 нафар Сурия ва Афғонистон давлатларида оғир шароитда қолган аёллар ва болалар “Меҳр 3” ва “Меҳр 4” гуманитар операциялари доирасида Ўзбекистонга олиб келинди.
Бугун, 5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни!