Таъкидланишича, британиялик меъморлар томонидан пухта ва узоқни кўзлаб ишлаб чиқилган шаҳар концепцияси келгуси ўн йилликлар учун мустаҳкам асос яратди.
“Пойдевор қўйилди, бироқ шаҳарнинг эртанги куни қандай бўлиши энди бевосита ўзимизга боғлиқ. Айнан шунинг учун тадбиркорларимиз Янги Тошкентга алоҳида эътибор қаратишларини истардим.



Бу ерга сармоя киритинг, қурилиш қилинг, ўз бизнесингизни йўлга қўйинг. Мазкур масканнинг истиқболи ва имкониятлари беқиёс. Келинг, ушбу бетакрор, янги шаҳарни биргаликда бунёд этайлик!”, – деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.


