Бизнесни ривожлантириш банки “Uzbekistan Investor Day 2026” форумида иштирок этди

18.05.2026 16:11

2026 йил 15 май куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтган “Uzbekistan Investor Day 2026” халқаро форумида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ делегацияси фаол иштирок этди. Форум доирасида банк вакиллари етакчи халқаро молиявий институтлар, инвестиция фондлари ва хорижий банклар билан қатор музокаралар ўтказди ва жами 75 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари бўйича шартномалар имзоланди.

Жумладан, “Standard Chartered Bank” билан ICIEC қопламаси остида 35 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит шартномасини имзолаш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, “ICBC Standard plc” билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида амалдаги молиялаштириш лимити қўшимча 40 миллион АҚШ долларига оширилди.

Форум давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, JP Morgan, Federated Hermes, Insight Investment ҳамда бошқа йирик молиявий институтлар билан банкнинг молиявий барқарорлиги, трансформация жараёнлари ва халқаро капитал бозорларига чиқиш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, банкнинг илк халқаро еврооблигацияларини чиқариш режалари инвесторлар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди.

Мазкур учрашув ва келишувлар “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг халқаро молия бозорларидаги мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда узоқ муддатли хорижий молиявий ресурсларни жалб этиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар