Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда бир жинсли никоҳ тарафдорлари ва бунга қарши бўлганлар ўртасида турли даражадаги тортишувлар авж олган эди.
Бунга бесоқолбозликни ёқловчи(ЛГБТ)лар қадриятларига, ижтимоий муҳитига ёт бўлган жамиятда очиқ-ошкора ўзларини намойиш қилиши, тарафдорларини тўплашга ҳаракат бошлагани сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқлар ҳамда пойтахт марказида чиқиш қилган ушбу гуруҳлар “лидерлар”и бир жинсли никоҳ тузиш, Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 120 моддасига ўзгартириш киритишни сўраб ўз тарафдорларини пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони атрофига ҳар якшанба куни тўпланишини сўраб чиқишган эди.
Бугун эса Тошкент шаҳри марказидаги хиёбон атрофида ана шу хуружга, бир жинсли никоҳни ёқламаган бир гуруҳ фуқаролар уларга қарши намойишга чиқишди. Тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган воқеалар видео тасвирлари тарқалди. Мазкур ходиса ҳақида расмийлар томонидан ҳозирча бирор маълумот берилгани йўқ.