«Payme» акциядорлик жамиятни қайта ташкил этиш жараёнини бошлади

07.03.2026 09:55

«Payme» акциядорлик жамияти Жамиятнинг ягона акциядори томонидан 2026 йил 5 мартда қабул қилинган қарорга асосан, Жамиятдан масъулияти чекланган жамиятни ажратиб чиқариш йўли билан уни қайта ташкил этиш жараёни бошланганини маълум қилади.

Қайта ташкил этиш Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган тартиб ва шартлар асосида амалга оширилади. Тузилган барча шартномалар бўйича Жамиятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Жамиятнинг ўзида сақланиб қолади ҳамда янги ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамиятга ўтказилмайди.

Жамият кредиторлари Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган тартибда Жамиятнинг қайта ташкил этилиши муносабати билан ўз талабларини қўйишга ҳақлидир.

Кредиторларнинг талаблари ёзма шаклда Жамият жойлашган манзилга юборилиши мумкин.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар